Skip to content
Trending
28 декабря 21:41Марказий банк: Ўзбекистонда иш ҳақи ва вакантлар сони сезиларли ошди 20 января 09:52Эш-Шаддадада ИШИД маҳбусларининг қочиши Сурияда хавфсизлик ташвишини кучайтирди 14 февраля 21:04Хитой Африкадан импортга божхона тўловларини бекор қилади 21 апреля 12:09Саида Мирзиёева ва ЖССТ раҳбари ўртасида Самарқандда муҳим учрашув ўтказилди 29 июля 11:37Россия Павел Дуровни халқаро қидирувга берди 5 мая 10:35Сурхондарёда 7,7 гектар ерни 800 млн сўмга сотмоқчи бўлган фермер ушланди 14 ноября 11:02Инфляцион босим юмшамоқда – Марказий банк 10 февраля 18:52Макрон: Европа геосиёсий фавқулодда вазиятда — тезкор чоралар зарур 5 июня 10:23Ким Чен Ин ядровий қуроллар сонини кўпайтиришни буюрди 7 апреля 16:38Фарғонада ўқишга киритиб қўйишни ваъда қилган амалдор пора билан қўлга тушди
  Понедельник 16 ноября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Италияда 5 миллион евролик 30 минг шиша вино ўғирлаб кетилди
Дунё

Италияда 5 миллион евролик 30 минг шиша вино ўғирлаб кетилди

ShaxriyorShaxriyor—10 октября 11:580 7
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Италиянинг Тоскана вилоятидаги вино заводи омборидан қиймати 5 миллион евро бўлган 30 минг шиша вино ўғирлаб кетилди. Бу ҳақда “Financial Times” хабар берди.

Қайд этилишича, воқеа жорий йилнинг 4 октябрига ўтар кечаси мамлакатнинг энг қадимий вино ишлаб чиқарувчи корхоналаридан бири – Marchesi Antinori омборида содир бўлган. Ниқоб таққан етти нафар эркак сигнализацияни ўчириб, Tignanello, Solaia ва Guado al Tasso винолари солинган қутиларни иккита катта юк машинасига ортиб, ўғирлаб кетган.

More stories

Италияда фуқаро тасодифан чиқиндига ташлаган 120 минг еврога тенг олтин топилди

13 февраля 14:23

Италияда эркак хотинини сохта ЙТҲ орқали ўлдирди

24 февраля 22:01

Италияда музейдан 3 та машҳур картина ўғирланди

30 марта 14:03

Италиянинг муҳим сув манбаларидан бири бўлган По дарёси қуриб бормоқда

12 августа 12:59

Ўғрилик завод хориждаги мижозларга энг қиммат виноларидан иборат катта партияни жўнатишга тайёрланаётган пайтда содир этилган. Нашрга кўра, бир шиша ўғирланган винонинг чакана нархи 150 евродан 500 еврогача туради.

Маълум қилинишича, ўғрилик кузатув камераларига тушган. Полиция тергов олиб бормоқда, бироқ гумонланувчилар ҳозирча қўлга олинмаган.

“Биз ҳали ҳам виноларни топишга умид қиляпмиз. Иккита юк машинаси шунчаки изсиз йўқолиб қолмайди. Бу винолар жуда қимматли. Бундай катта миқдордаги маҳсулотни бутун дунё бўйлаб эътиборни тортмасдан қандай сотиш мумкинлигини тасаввур қила олмайман”, деган Marchesi Antinori бош директори Ренцо Котарелла.

Компания вакилларига кўра, бу Италия тарихидаги энг йирик вино ўғриликларидан бири. “Financial Times” нашри эса ҳодиса ўғирланган шишалар сони ва қиймати жиҳатидан нафақат Италияда, балки дунёда ҳам энг йириги бўлиши мумкинлигини ёзган.

Италияда вино ўғриликлари аввал ҳам кузатилган. Бироқ жиноятчилар одатда Мишлен юлдузларига эга ресторанлар ва қимматбаҳо винолар сақланадиган ертўлаларни нишонга олган. 2026 йил ёзидан бошлаб эса ўғрилар вино ишлаб чиқарувчи корхоналарга ҳам ҳужум қила бошлаган. Жумладан, Banfi di Montalcino вино заводининг Пьемонт вилоятидаги омборидан 3 минг шиша Alta Langa виноси ўғирланган. Компания вакиллари жиноятчилар шишаларни синчковлик билан танлагани ва нима қилаётганини яхши билганини таъкидлаган.

Сентябрь ойида эса тўрт нафар ўғри Conterno Fantino вино заводидан 3 минг шиша Barolo виносини ўғирлаган.

виноИталияўғрилик
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Панамада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди
“Ливерпуль” Юрген Клопп шарафига“Энфилд” стадионига ҳайкал ўрнатди
Related posts
Дунё

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34 60
Дунё

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00 60
Дунё

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56 80
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34 60
Дунё

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00 60
Дунё

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56 80
Жамият

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18 90
Жамият

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10 100
Дунё

Ҳусийлар Саудия Арабистонига олтита ҳужум уюштирганини маълум қилди

30 октября 14:19 90
Load more

Тинч океанида сув ҳарорати рекорд даражага етди

31 октября 17:34

Польшада давлат тўнтаришига уриниш бўлаётгани эълон қилинди

31 октября 14:00

Google бир кунда 500 миллиард доллардан ортиқ бозор қийматини йўқотди

31 октября 13:56

Шавкат Мирзиёев туркий давлатлар ёшлари учун 200 та таълим гранти ажратишни таклиф қилди

30 октября 16:18

Тошкентда истеъмолга яроқсиз пиво ишлаб чиқараётган яширин цех фош этилди

30 октября 16:10

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1977
  • Жамият1893
  • Спорт323
  • Иқтисод151
  • Технология37
  • Қизиқарли31
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа