Skip to content
Trending
1 мая 13:07Эрон терма жамоаси 2026 йилги Жаҳон чемпионатида иштирок этади 22 декабря 20:16The Guardian: Сальвадорда бандитлардан бири 1335 йилга қамалди 26 декабря 15:42Буюк Британия 20 млрд фунтлик мудофаа шартномалари билан 40 йиллик рекорд ўрнатди 14 апреля 08:40Ўзбекистонда 20 та банк жаримага тортилди 7 апреля 16:34Наманганда бош архитектор пора билан ушланди 1 ноября 16:55Хитойда iPhone’дан арзон нархда сотиладиган ихчам гуманоид робот тақдим этилди 13 мая 16:37Россияда қурилишда ишлаган ўзбекистонлик 7-қаватдан қулаб ҳалок бўлди 1 июня 20:23Тошкентда “райгаз” ходими пора билан қўлга тушди 8 декабря 19:35Тошкентда қидирувдаги шахс ЙПХ ходими томонидан ушланди 23 декабря 19:09Ўзбекистонда божхона органлари томонидан энг кўп аниқланган психотроп модда тури маълум қилинди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Панамада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди
Дунё

Панамада 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди

ShaxriyorShaxriyor—10 октября 11:540 5
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Кеча, 9 октябрь куни Панама жанубида 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди. Оқибатда бинолар шикастланди, айримлари қулаб тушди, минглаб одамлар кўчаларга чиқди. Ҳозирча ҳалок бўлганлар ва жароҳатланганлар ҳақида маълумот йўқ. Бу ҳақда “Reuters” хабар берди.

АҚШ Геология хизмати маълумотига кўра, зилзила 12,6 километр чуқурликда юз берган. Унинг эпицентри аҳоли сийрак яшайдиган ҳудудда, мамлакат пойтахти Панама шаҳридан қарийб 200 километр узоқликда жойлашган. Зилзиладан кейин мамлакатда 40 дан ортиқ такрорий силкинишлар кузатилган.

Кучли силкинишлар сабаб Панама шаҳридаги офис биноларидан ходимлар эвакуация қилинган. Минглаб одамлар кўчаларга чиққани учун шаҳарда транспорт ҳаракати қийинлашган. Токумен халқаро аэропортида парвозлар вақтинча тўхтатилган, бироқ кейинчалик қайта тикланган. Панама канали ва Кобре Панама мис кони эса одатдаги тартибда ишлашда давом этган.

More stories

Индонезияда 7,7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди

15 августа 19:40

Японияда 7,5 магнитудали зилзила содир бўлди

9 декабря 09:55

Хитойда 5,2 магнитудали зилзила оқибатида икки киши ҳалок бўлди

18 мая 11:14

Венесуэладаги зилзила қурбонлари сони 3 342 нафарга етди

6 июля 10:58

Панама Президенти Раул Мулино зилзиладан зарар кўрган Пенономе шаҳрига борган. Бу ерда айрим бинолар қулаб тушган, черковлардан бири шикастланган. Зилзила оқибатлари мамлакат жанубидаги Читре шаҳри ва Лос-Сантос вилояти соҳилларида ҳам қайд этилган.

Панама Геология институти директори Нестор Луке зилзила Асуэро-Сона ёриқлар тизимида тўпланган кучланишнинг бўшаши натижасида юз берганини айтган. Унинг таъкидлашича, зилзила тебранишлари мамлакатнинг барча ҳудудларида сезилган.

Панама шаҳрида силкинишлар қарийб 40 сония давом этган. Зилзила вақтида эски бинолардан бирининг олтинчи қаватида бўлган Сабина Риос тебранишлар жуда кучли ва узоқ давом этганини айтган.

“Зилзила кучли сезилди ва узоқ давом этди. Бу сўнгги йилларда ҳис қилган энг узоқ силкинишим бўлди”, деган у.

48 ёшли техник ходим Виктор Пинсон эса зилзила вақтида баланд биноларда ишлаётган ойна тозаловчилар кучли тебранишлар сабаб тебраниб кетганини кўрган.

“Улар ҳалок бўлмагани мўъжиза”, деган у.

АҚШ Геология хизмати зилзила оқибатидаги иқтисодий зарар Панама ялпи ички маҳсулотининг 1–10 фоизигача етиши мумкинлигини баҳолаган. Электр энергияси таъминотчиси Naturgy эса мамлакатнинг олти вилоятида электр таъминотида узилишлар кузатилганини маълум қилган.

Қайд этилишича, Панамада кучли зилзилалар кам учрайди. Мамлакатда келаси ҳафтанинг 12 октябрь куни фавқулодда вазиятларда аҳолини эвакуация қилиш бўйича умумхалқ машғулоти ўтказилиши режалаштирилган.

зилзилаПанама
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

65 ёшли британиялик 1,3 тоннага яқин қовоқ етиштириб, жаҳон рекордини ўрнатди
Италияда 5 миллион евролик 30 минг шиша вино ўғирлаб кетилди
Related posts
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Дунё

Озарбайжонда ўқувчиларнинг TikTok’дан фойдаланиши чекланди

22 октября 12:03 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 30
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа