Skip to content
Trending
21 марта 15:58Санкциялар ва инфляция фонида Эрон банкнотни муомалага киритди 31 июля 13:37Андижонда 24 сотих давлат ери учун 39 минг доллар талаб қилганлар ушланди 21 ноября 11:19Урушни тугатиш учун АҚШ билан ҳалол ишлашга тайёрмиз – Зеленский 10 декабря 21:44Тошкентда чиройли рақамли ID-карта олиб беришни ваъда қилган ходим қўлга олинди 4 апреля 14:27Шавкат Мирзиёев геология соҳаси ходимларини давлат мукофотлари билан тақдирлади 12 мая 13:11Россия сулҳ якунлангач Украинага ҳужум бошлади 5 декабря 17:40Ўзбекистон ва БАА орасидаги лойиҳалар портфели 20 млрд долларга етди 7 января 15:13Тошкентда аёлга нисбатан ножўя ҳаракат қилган шахс ушланди  15 декабря 14:35Қорақалпоғистонда уч киши ис газидан вафот этди 18 февраля 11:18Афғонистонда “Толибон”га қарши икки ҳужум— 4 киши ҳалок бўлди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади

ShaxriyorShaxriyor—19 марта 19:540 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 19 март куни Президент Шавкат Мирзиёев Ўзбекистон халқини Рамазон ҳайити билан табриклади. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.

“Сиз, азизларни, бутун халқимизни эзгулик, меҳр-оқибат ва саховат айёми – муқаддас Рамазон ҳайити билан чин қалбимдан самимий муборакбод этаман.

Ушбу шукуҳли онларда барчамизни мана шундай файзли ва саодатли кунларга етказгани учун Яратганга чексиз шукроналар айтамиз.

Кейинги йилларда шаклланган анъанамизга мувофиқ, мамлакатимизда Рамазон ойини муносиб ўтказиш бўйича бу йил ҳам сизлар билан, халқимиз билан биргаликда кўплаб хайрли ишларни амалга оширдик.

Аввало, махсус қарор асосида аҳолининг эҳтиёжманд қатламларини қўллаб-қувватлаш мақсадида кейинги 35 йилда биринчи марта 1 триллион сўм маблағ ажратилиб, муҳтож ва кам таъминланган оилаларни қўллаб-қувватлаш, беморларга зарур тиббий ёрдам кўрсатиш каби эзгу ишларга сарфланганини таъкидлаш лозим. Хусусан, 450 миллиард сўм 600 мингдан зиёд эҳтиёжманд оилага моддий кўмак тариқасида йўналтирилди. Бундан ташқари, ижтимоий реестрдаги даволаш режалаштирилган 6 минг нафар беморга тиббий ёрдам кўрсатилмоқда, жумладан оғир касаллар операция йўли билан даволанмоқда”, дейилади табрик хатида.

Шунингдек, унда аҳолига 100 минг дона Рамазон совғалари тарқатилгани, “Рамазон туҳфаси” лойиҳаси доирасида эса эҳтиёжманд оилалар, “Мурувват” ва “Саховат” уйларида яшовчилар ҳамда хориждаги ўзбекистонликлар учун 30 мингдан ортиқ ифторлик тадбирлари ўтказилгани қайд этилган.

More stories

Мирзиёев Жапаров билан кўришди

15 ноября 16:32

Ўзбекистон – Сербия муносабатлари янги босқичга кўтарилди

28 октября 20:08

Сердар Бердимуҳамедов Ўзбекистонга ташрифини якунлади

17 ноября 17:13

Шавкат Мирзиёевнинг Бакуга амалий ташрифи якунланди

19 мая 08:58

“Бундай олижаноб ишлар муқаддас динимизнинг инсонпарварлик моҳиятига уйғун ва ҳамоҳанг бўлиб, инсон қадрини юксалтиришга қаратилган ислоҳотларимизнинг улкан амалий натижалари сифатида барчамизни хурсанд қилади.

Азиз дўстлар! Бугунги кунда Янги Ўзбекистон ўз тараққиётининг янада муҳим босқичига қадам қўймоқда. Кенг кўламли янгиланиш жараёнлари туфайли ҳаётимизнинг барча соҳа ва тармоқларида ўсиш ва юксалиш суръатлари ортиб бормоқда. Диний-маърифий соҳани ривожлантириш, ислом цивилизациясининг бой меросини чуқур ўрганиш ва уни кенг тарғиб қилиш борасида ҳам катта ишлар амалга оширилмоқда.

Бу ҳақда сўз юритганда, ўтган йили Бухоро шаҳрида тасаввуф таълимотининг ёрқин намояндаси, буюк авлиё бобомиз Баҳоуддин Нақшбанд ҳазратлари номидаги илмий-тадқиқот маркази ташкил этилганини эсга олиш ўринлидир.

Бу йил эса, мана шу қутлуғ ва муборак кунларда Тошкент шаҳрида Ўзбекистондаги Ислом цивилизацияси маркази, Самарқанд вилоятида Имом Бухорий ёдгорлик мажмуасининг очилиши халқимизга ўзига хос Рамазон туҳфаси бўлди.

Бу каби эзгу ишларимизнинг давоми сифатида калом илмининг султони Имом Мотуридийнинг Самарқанд шаҳридаги мажмуаси янгидан барпо этилмоқда. Тошкент шаҳрида эса яқин кунларда Халқаро бағрикенглик ва динлараро мулоқот маркази фаолиятини йўлга қўямиз. Ушбу марказ Ватанимизнинг миллатлар ва динлараро мулоқот ва ҳамкорлик, тинчлик ва дўстлик диёри сифатидаги нуфузини оширишга хизмат қилади, деб ишонаман”, дейилади Президент табригида.

Шунингдек, табрикда жаҳондаги ҳозирги ғоят мураккаб вазиятда оила ва маҳаллаларда, бутун мамлакатда осойишталик, файзу барака муҳитини сақлаш, ёшларни ёт ва бузғунчи ғоялар таъсиридан асраш ўта долзарб вазифа экани қайд этилган.

“Биз бу борада катта ҳаётий тажрибага эга бўлган муҳтарам отахон ва онахонларимиз, жонкуяр ака-ука ва опа-сингилларимиз, ҳурматли зиёли ва уламоларимизга, маҳалла фаоллари ҳамда ташаббускор ёшларимизга таянамиз.

Ушбу улуғ айём кунларида жаҳоннинг турли ҳудудларидаги уруш ва низолар тезроқ барҳам топиб, барча халқлар тинчлик ва барқарорликда ҳаёт кечиришини тилаб қоламиз.

Фурсатдан фойдаланиб, дунёнинг олис ва яқин мамлакатларидаги мусулмон биродарларимизни қутлаб, самимий салом ва тилакларимизни йўллаймиз.

Хорижда байрам шукуҳи билан яшаётган ватандошларимизни ҳам чин дилдан табриклаб, уларнинг ишлари ва ўқишларига муваффақиятлар тилаймиз.

Қадрли ва муҳтарам юртдошлар! Аллоҳ таолонинг раҳмати ёғилиб турган ушбу қутлуғ дамларда сиз, азизларни Ийд ал-Фитр байрами билан яна бир бор муборакбод этиб, барчангизга сиҳат-саломатлик, бахт-саодат, хонадонларингизга тинчлик-хотиржамлик, файзу барака тилайман. Рамазон ойида тутган рўзаларимиз, қилган эзгу амалларимиз қабул бўлсин! Парвардигори олам эл-юртимизни Ўз паноҳида асрасин! Рамазон ҳайити барчамизга муборак бўлсин!” дейди Президент.

рамазонтабрикладиХалқШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Эрон Жаҳон чемпионатида иштирок этади
Деновда 8 кг гиёҳвандлик воситасини 150 минг долларга сотмоқчи бўлган шахс ушланди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа