Skip to content
Trending
18 декабря 18:37Яқинда озодликка чиққан Шукуров яна қамалди 6 февраля 11:02АҚШ ўз фуқароларини Эронни зудлик билан тарк этишга чақирди 14 февраля 11:09Марказий банк 7 та банк ва 1 та микромолия ташкилотига жарима қўллади 18 мая 12:45Жеймс Кэмерон “Avatar” франшизасининг кейинги қисмлари ҳақида режаларини очиқлади 30 мая 18:15Америкада ноёб тираннозавр скелети кимошди савдосига қўйилди 18 сентября 12:11АҚШда самолётда жанжал чиқарган 67 ёшли йўловчини ўриндиққа боғлаб қўйишди 5 ноября 16:11Ўзбекистонда бепул даволанадиган камёб касалликлар рўйхати 10 тага етказилади 8 сентября 16:31Янги Тошкентда қурилиш объектида ёнғин содир бўлди 19 октября 19:04Украина дронлари Санкт-Петербург ва Ленинград вилоятига йирик ҳужум уюштирди 5 марта 10:57Ангренда итларни доимий сўйиб келган икки нафар эркак ушланди
  Суббота 24 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  АҚШ санкциялари остида Россия нефтини ташишга вақтинча рухсат берилди
Дунё

АҚШ санкциялари остида Россия нефтини ташишга вақтинча рухсат берилди

ShaxriyorShaxriyor—13 марта 17:390 15
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 13 март куни АҚШ Россия нефть маҳсулотларини кемаларда ташишга қўйилган айрим чекловларни вақтинча бекор қилди. Бу ҳақда АҚШ Молия вазирлигининг Хорижий активларни назорат қилиш бошқармаси (OFAC) берган махсус лицензияда сўз боради.

More stories

Россияда ёнилғи инқирози: дизель экспорти тўхтатилди

9 июля 13:12

Хитой ва Япония ўртасидаги низога АҚШ ва Россия ўз позицияларини билдиришди

10 декабря 18:48

АҚШ Суриядаги “Қасрак” базасидан қўшинларини тўлиқ олиб чиқди

16 апреля 22:43

Исроил АҚШ ташаббуси билан тузилган “Тинчлик кенгаши”га қўшилди

12 февраля 15:38

Ҳужжатга кўра, 2026 йил 12 мартгача кемаларга юкланган Россия нефть маҳсулотларини етказиб беришга рухсат берилган. Ушбу лицензия эса 2026 йил 11 апрелгача амал қилади.

АҚШ Молия вазири Скотт Бессент Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида бу қарор Президент Дональд Трампнинг глобал энергия бозорида барқарорликни таъминлаш ва нефть нархларини паст даражада ушлаб туриш бўйича чораларидан бири эканини таъкидлади. Унинг айтишича, АҚШ ҳозирда денгизда бўлган Россия нефтини мамлакатларга сотиб олишга вақтинчалик рухсат бермоқда. Бессент бу чорани қисқа муддатли деб атаб, у Россия учун катта иқтисодий фойда келтирмаслигини билдирган.

Жорий йил 6 март ҳолатига кўра, танкерлар орқали тахминан 130 миллион баррель Россия нефти ташилган. Санкциялар сабаб бу юкларнинг катта қисми кечиккан. АҚШ рухсатидан сўнг Ҳиндистон нефтни қайта ишлаш заводлари қарийб 30 миллион баррель нефтни сотиб олган.

Россия Президентининг махсус вакили Кирилл Дмитриевнинг айтишича, АҚШ томонидан берилган бу рухсат тахминан 100 миллион баррель Россия нефтига таъсир кўрсатиши мумкин.

Маълумот учун, февраль ойи охирида АҚШ ва Исроил Эронга ҳужум бошлаганди. Бунга жавобан Теҳрон Исроил ва Вашингтон иттифоқчиси ҳисобланган давлатларга ҳужум қилмоқда. Эрон, шунингдек, дунё нефть таъминотининг қарийб чорак қисми ўтадиган Ҳормуз бўғозини тўсиб қўйди. Бу эса жаҳон бозорида нефть нархининг кескин ошишига олиб келди.

Жорий йилнинг 9 март куни Брент маркали нефть нархи бир баррель учун деярли 120 долларга етди. Бу кўрсаткич 2022 йил июнидан бери илк бор қайд этилди. Эрон Ислом инқилоби қўриқчилари корпуси эса нефть нархларини сунъий равишда чеклаб бўлмаслигини билдириб, бозорда нефть нархи 200 долларгача кўтарилиши мумкинлигидан огоҳлантирди.

АҚШнефтРоссиясанкция
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Франция ҳарбийлари Ироқда дрон ҳужумига учради
Тошкентда Фавқулодда вазиятлар инспектори 1500 доллар пора олаётганда қўлга олинди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 40
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа