Skip to content
Trending
25 мая 12:23Таиланд Ўзбекистон фуқаролари учун визасиз режимни бекор қилмоқда 18 февраля 15:59Перу Конгресси муваққат президент Хосе Херини лавозимидан четлатди 14 июня 09:58Шавкат Мирзиёев Владимир Путинни Россия куни билан табриклади 15 февраля 14:34Эрон АҚШ билан ядровий келишув бўйича муросага тайёрлигини билдирди 10 марта 20:45Фарғонада сув таъминоти ходими калтакланди 25 мая 11:44Андижонда электромонтёр 17 млн сўмни олган вақтида қўлга тушди 7 февраля 15:44Қорақалпоғистон собиқ ички ишлар вазири Жанабай Шилманов вафот этди 16 декабря 16:39Бугун Қатарда “The Best” тақдирлаш маросими бўлиб ўтади 7 ноября 14:39Green Card’га ариза бериш жараёни ўзгаради 10 декабря 23:57Парагвай Президенти Сантьяго Пенья расмий ташриф билан Ўзбекистонга келади
  Среда 14 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Иқтисод  Ўзбекистон олтин харидида жаҳонда учинчи ўринни эгаллади
Иқтисод

Ўзбекистон олтин харидида жаҳонда учинчи ўринни эгаллади

ShaxriyorShaxriyor—8 сентября 16:280 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Жаҳон марказий банклари 2026 йил бошидан бери 130 тонна атрофида олтин харид қилди. Ўзбекистоннинг харидлари 40 тоннани ташкил этди. Бу ҳақда Жаҳон олтин кенгаши ҳисоботида маълум қилинди.

More stories

Ўзбекистон “Свалбард Бутунжаҳон уруғ сақлаш омбори”га 20 дан ортиқ экин уруғини топширди

31 октября 10:22

Гренландия можароси фонида олтин ва кумуш нархи рекорд даражада қимматлади

19 января 15:22

Ўзбекистон яна бир автомобилсозлик компанияси билан ҳамкорлик қилади

11 ноября 11:57

Қозоғистонликлар энг кўп Ўзбекистонга пул жўнатган

8 ноября 10:21

Польша Марказий банки олтин харидлари бўйича етакчилик қилмоқда. Мамлакат июль ойида захираларини 8 тоннага, йил бошидан бери жами 90 тоннага оширди. Шу тариқа Польша жаҳон марказий банклари орасида энг йирик олтин харидорига айланди.

Кейинги ўринни Хитой эгаллади. Мамлакат июль ойида 20 тонна, йил бошидан бери 60 тонна олтин харид қилди. Ҳозирда Хитойнинг расмий олтин захираси 2 366 тоннага етган.

Ўзбекистон июль ойида 1 тонна олтин сотганига қарамай, йил бошидан бери 40 тонна харидни амалга оширди ва бу борада жаҳон марказий банклари орасида учинчи ўринни эгаллади. Чехия Миллий банки июль ойида 2 тонна, йил бошидан бери эса 12 тонна олтин харид қилди. Натижада мамлакатнинг умумий захираси 6 фоизга ошиб, 84 тоннага етди.

Қозоғистон, Малайзия ва Боливия марказий банклари июль ойида 1 тоннадан олтин харид қилди. Қозоғистон йил бошидан бери 29 тонна олтин жамғариб, дунёдаги энг йирик бешта олтин харидоридан бирига айланди. Малайзия ва Боливия эса олтин бозорига янги кириб келган мамлакатлар бўлиб, уларнинг йил бошидан бери харидлари мос равишда 6 ва 2 тоннани ташкил этди.

Россия йил бошидан бери жами 50 тонна, июль ойида эса 6 тонна олтин сотди. Натижада мамлакатнинг умумий олтин захираси 2 277 тоннага тушди. Туркия Марказий банки эса июль ойида 1 тонна олтин сотди ва йил бошидан бери сотилган олтин ҳажмини 85 тоннага етказди.

Ўзбекистонда иккита йирик корхона — Навоий ва Олмалиқ кон металлургия комбинатлари олтин қазиб олади. Марказий банк ушбу муассасалардан олтинни сотиб олувчи ягона харидор ва эксклюзив ҳуқуқ эгаси ҳисобланади.

олтинЎзбекистонхарид
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Мексикада митти енотлар қоғоз ва қумдан тўп ясаб, футбол ўйнашни ўрганди
Янги Тошкентда қурилиш объектида ёнғин содир бўлди
Related posts
Иқтисод

Марказий банк сентябрь ойида 8 та тижорат банкига жарима қўллади

13 октября 10:30 40
Иқтисод

Ўзбекистоннинг халқаро захиралари бир ойда 5,55 млрд долларга камайди

9 октября 11:59 30
Иқтисод

Марказий банк асосий ставкани 14 фоиз даражасида ўзгаришсиз қолдирди

16 сентября 13:25 130
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06 30
Дунё

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38 30
Дунё

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12 20
Жамият

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05 30
Дунё

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36 20
Жамият

Тошкент — Сеул рейсида ўзбекистонлик шифокор йўловчи аёлнинг ҳаётини сақлаб қолди

13 октября 12:29 40
Load more

Саудия Арабистони ва ҳусийлар ўртасидаги кескинлик ортидан Ар-Риёд аэропорти фаолияти тўхтатиб турилмоқда

13 октября 18:06

Хитой автомобиллари Норвегия ҳарбийларининг махфий маълумотларини ёзиб олгани аниқланди

13 октября 16:38

Ким Чен Инга АҚШгача етиб бора оладиган баллистик ракета намойиш этилди

13 октября 16:12

Ўзбекистон ёшлари робототехника бўйича жаҳон чемпиони бўлди

13 октября 16:05

Покистонда йўловчи поезди рельсдан чиқиб кетди: 6 киши ҳалок бўлди

13 октября 14:36

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1926
  • Жамият1869
  • Спорт314
  • Иқтисод151
  • Технология34
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонТрампИсроилқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа