Skip to content
Trending
26 декабря 09:46Хитойда электромагнит платформа 2 сонияда 700 км/соат тезликка чиқди 13 ноября 18:2619 ёшли қиз севгилисининг тилини тишлаб, узиб олди 11 февраля 16:07Эрдўған икки вазирни лавозимидан озод қилди 30 октября 10:43Жиззахда газ портлаши сабаб ёш келин-куёв ҳалок бўлди 4 ноября 18:37Фарғонада эркак алимент сабаб 2 ёшли қизи ва аёлини ўлдирди 8 мая 12:17Россия Украинага “кўзгу тарзида” жавоб зарбаси беришини маълум қилди 22 мая 17:39Қурбон ҳайити арафасида эҳтиёжмандлар учун 690 миллиард сўм ажратилади 2 марта 20:06Қувайт АҚШнинг учта F-15 русумли қирувчи самолётини уриб туширди 19 мая 17:21Ўзбекистонда жарима баллари 12 дан ошган ҳайдовчилар сони 107 нафарга етди 17 февраля 10:53Эрон Ҳормуз бўғози ҳудудида ҳарбий-денгиз машқларини бошлади
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Жамият  Шавкат Мирзиёев Руфат Рисқиев вафоти муносабати билан таъзия билдирди
Жамият

Шавкат Мирзиёев Руфат Рисқиев вафоти муносабати билан таъзия билдирди

ShaxriyorShaxriyor—15 августа 17:060 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Бугун, 15 август куни Ўзбек бокс мактабининг атоқли намояндаси, жаҳон чемпиони, Олимпия ўйинлари совриндори, машҳур спортчи ва мураббий Руфат Асадович Рисқиев 76 ёшида вафот этди. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев унинг вафоти муносабати билан ҳамдардлик билдирди. Бу ҳақда Ўзбекистон Президенти матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.

Руфат Рисқиев 1949 йил 2 октябрда Тошкент вилоятида шифокор оиласида туғилган. Ўқувчилик йилларидан бошлаб спортнинг бокс турига меҳр қўйиб, тажрибали устозлар қўлида таълим олган. Ўзининг бетакрор истеъдоди ва юксак техник маҳорати, кучли иродаси ва жанговар характери билан мухлислар эътиборига тушган афсонавий спортчи ўз фаолиятини ҳаваскор боксчи сифатида бошлаб, кейинчалик республика ва дунё миқёсидаги мусобақаларда фаол иштирок этган, қизғин ва аёвсиз жангларда Ўзбекистон шарафини муносиб ҳимоя қилган.

More stories

Мирзиёев Жапаровга мактуб йўллади

1 ноября 11:23

Шавкат Мирзиёев Остонадаги “Келажак ўйинлари” очилишида иштирок этди

29 июля 19:20

Шавкат Мирзиёев аёллар ва болаларга нисбатан зўравонлик учун умрбод қамоқ таклифини қўллаб-қувватлади

16 февраля 18:02

Мирзиёев Қатарга етиб борди

4 ноября 05:18

Айниқса, 1974 йил Куба Республикасининг пойтахти – Гавана шаҳрида ўтказилган бокс бўйича жаҳон чемпионатидаги жанглар унинг спортчилик фаолиятида алоҳида ўрин тутади. Дунёнинг энг кучли чарм қўлқоп усталарига қарши мардона рингга чиқиб, нуфузли мусобақада олтин медални қўлга киритган ва ўзбек боксида биринчи марта жаҳон чемпиони деган шарафли унвонга сазовор бўлган.

У 1976 йилда ёзги Монреаль Олимпиадасида ҳам жонбозлик кўрсатиб, кумуш медални қўлга киритган.

Руфат Рисқиев собиқ Иттифоқ миқёсида 4 карра чемпион бўлиб, хизмат кўрсатган спорт устаси даражасига етишган. У Марказий Осиё мамлакатларидаги биринчи халқаро профессионал бокс ҳаками сифатида ҳам муваффақиятли иш олиб борган.
 
“Ёрқин истеъдод ва маҳорат эгаси бўлган Р.Рисқиев нафақат республикамиз, балки жаҳон бокс жамоатчилиги ўртасида ҳам катта ҳурмат-эътибор топди. У “Тошкент йўлбарси” деган шарафли ном билан спорт мухлислари, бутун халқимизнинг қалбидан чуқур жой эгаллади. Машҳур спортчи ҳақида китоблар ёзилди, бадиий фильм суратга олинди.

Устоз спортчи ўзбек бокс мактабининг шон-шуҳратини оширишга мураббий ва ҳакам сифатидаги самарали фаолияти билан ҳам беқиёс ҳисса қўшди. Унинг спорт оламидаги шарафли йўли юртимиздаги ёш спортчилар учун чинакам ибрат мактаби бўлиб хизмат қилмоқда”, дейилади Президентнинг таъзия мактубида.

Руфат Рисқиевнинг мамлакат спортини ривожлантириш борасидаги хизматлари давлат томонидан юксак тақдирланган. У “Эл-юрт ҳурмати” ва “Дўстлик” орденлари билан мукофотланган.

“Бутун ҳаётини боксчилик фаолиятига бағишлаган буюк спортчи, ёшларнинг меҳрибон устози, самимий ва камтарин инсон Руфат Рисқиевнинг ёрқин хотираси қалбларимизда ҳамиша сақланиб қолади”, дейилади ҳамдардлик мактубида.

боксРуфат РисқиевтаъзияШавкат Мирзиёев
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Ферран Торрес расман ПСЖ футболчисига айланди
Сурхондарёдаги ўрмон ҳудудида йирик ёнғин содир бўлди
Related posts
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Жамият

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58 30
Спорт

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54 40
Жамият

Зироат Мирзиёева ЖССТнинг нуфузли халқаро мукофотига сазовор бўлди

22 октября 12:15 40
Load more

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00

Ўзбекистонда тез орада Apple Pay хизмати ишга тушиши мумкин

22 октября 15:58

«Барселона» Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи — ОАВ

22 октября 13:54

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1950
  • Жамият1884
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа