Skip to content
Trending
1 декабря 15:38Қурол ишлаб чиқарувчиларнинг даромади рекорд даражада ошди 4 ноября 18:37Фарғонада эркак алимент сабаб 2 ёшли қизи ва аёлини ўлдирди 30 марта 14:35Эрон зарбасида АҚШнинг E-3 AWACS самолёти йўқ қилинди 20 ноября 21:22“Ливерпуль” Рафинья учун 100 млн евро таклиф қилмоқчи 21 июня 13:02Интерпол қидирувидаги шахслар БААдан Ўзбекистонга олиб келинди 26 декабря 18:17Россия Марказий банки янгиланган 1000 рубллик банкнотани тақдим этди 3 ноября 17:28Стратегик ислоҳотлар агентлиги қайта ташкил этилди 24 июня 12:58Фарғона вилоятида икки Damas иштирокида ЙТҲ содир бўлди 17 декабря 12:11Тошкентда 3,6 млрд сўмни ўзлаштирган эркак Туркияда қўлга олинди 17 февраля 19:46Покистонда портлаш оқибатида бир неча киши ҳалок бўлди ва яраланди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Путин мигрантлар учун давлат божларини кескин ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади
Дунё

Путин мигрантлар учун давлат божларини кескин ошириш тўғрисидаги қонунни имзолади

ShaxriyorShaxriyor—27 июня 15:280 22
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россия Президенти Владимир Путин миграция соҳасидаги қатор давлат божлари миқдорини ошириш ҳамда янги бож турларини жорий этишни назарда тутувчи қонунни имзолади. Бу ҳақдаги қонун ҳукумат порталида эълон қилинди.

Ҳужжат федерал бюджет даромадларини кўпайтириш, шунингдек, айрим тоифадаги мигрантларга имтиёзлар беришни ҳам кўзда тутади.

Қонунга кўра, илгари ундирилмаган янги давлат божлари жорий этилади. Хусусан, яшаш гувоҳномасини алмаштириш учун 6 минг рубл, вақтинчалик яшаш рухсатномасининг дубликатини бериш учун эса 5 минг рубл миқдорида бож тўланади.

More stories

Эрдўған Путин билан телефон орқали гаплашиб олди

24 ноября 21:41

Британия доимий яшаш ҳуқуқини олиш учун 20 йиллик муддат қўяди

17 ноября 09:53

Зеленский: “Учинчи жаҳон уруши аллақачон бошланган”

23 февраля 10:23

Лукашенко Путиндан энг сўнгги ядровий қуролларни олди

1 ноября 09:51

Шунингдек, бир неча маротаба чегарани кесиб ўтиш визасини расмийлаштириш божи 1 920 рублдан 6 минг рублгача, Россияга кириш таклифномасини расмийлаштириш божи 960 рублдан 8 минг рублгача, яшаш гувоҳномасини олиш божи эса 6 минг рублдан 30 минг рублгача оширилади.

Бундан ташқари, вақтинчалик яшаш рухсатномасини расмийлаштириш божи 1 920 рублдан 15 минг рублгача, таълим олиш мақсадидаги вақтинчалик яшаш рухсатномаси божи 1 920 рублдан 8 минг рублгача, хорижлик ишчиларни жалб қилиш рухсатномаси божи ҳар бир ходим учун 12 минг рублдан 15 минг рублгача, ишлаш рухсатномаси божи эса 4 200 рублдан 5 минг рублгача оширилади.

Россия фуқаролигини қабул қилиш ёки ундан чиқиш божи 4 200 рублдан 50 минг рублгача кўтарилади. Россияга кириш ёки ундан чиқиш визасини бериш ва унинг амал қилиш муддатини узайтириш божи эса 1 200 рублдан 2 минг рублгача оширилади.

Шу билан бирга, қонун айрим тоифадаги хорижликлар учун имтиёзларни ҳам назарда тутади. СССР фуқаролари бўлган ҳамда Россиянинг ватандошларни кўчириш давлат дастурида иштирок этаётган шахслар ва уларнинг оила аъзолари Россия фуқаролигини олиш учун давлат божи тўлашдан озод этилади.

Бундан ташқари, Россия Президенти фармонига мувофиқ мамлакат манфаатларига хизмат қилувчи шахслар деб эътироф этилган хорижликлар ва фуқаролиги бўлмаган шахслар, шунингдек уларнинг оила аъзолари вақтинчалик яшаш рухсатномаси ёки яшаш гувоҳномасини олиш учун бож тўламайди.

Уруш даврида Россия Қуролли кучлари билан хизмат шартномасини имзолаган хорижликлар ҳам фуқароликни қабул қилиш ва яшаш гувоҳномасини расмийлаштириш божларини тўлашдан озод қилинади. Бундан ташқари, Россия фуқаролиги мавжудлиги ёки мавжуд эмаслиги фактини аниқлаш учун давлат божи ундирилмайди.

Маълум қилинишича, қонун расман эълон қилинганидан бир ой ўтиб кучга киради. Молиявий-иқтисодий ҳисоб-китобларга кўра, божлар оширилиши натижасида федерал бюджетга жорий йилда 7,915 миллиард рубл, 2027 йилдан бошлаб эса ҳар йили 15,83 миллиард рубл қўшимча даромад тушиши кутилмоқда.

божлармигрантПутин
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россиянинг дрон ҳужумлари оқибатида Украинада камида уч киши ҳалок бўлди
Ўзбекистон Конго ДРга мағлуб бўлиб, Жаҳон чемпионати билан хайрлашди
Related posts
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06 20
Дунё

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03 20
Дунё

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40 30
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 60
Load more

Туркияда кўмир конида портлаш юз берди: икки киши ҳалок бўлди

23 октября 17:06

«Евклид» космик телескопи илк бор янги кометани кашф этди

23 октября 17:03

Хитойда 7 магнитудали кучли зилзила содир бўлди: 16 киши ҳалок бўлди

23 октября 15:40

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1954
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа