Skip to content
Trending
21 февраля 14:07Трамп барча давлатлар учун қўшимча 10% бож жорий қилди 19 ноября 12:53Футболчиларимнинг менталитетидан хурсандман – Каннаваро 18 апреля 09:40Сирдарё бўйидан йирик миқдорда наркотик воситалар топилди 16 января 15:05Қозоғистонда автобус ҳалокати: 4 нафар йўловчи ҳалок бўлди, 42 киши жабрланди 23 февраля 10:19Financial Times: Россия ва Эрон йирик ҳарбий битим тузган 10 марта 12:27Трамп Эронни Ҳормуз бўғози масаласида қаттиқ огоҳлантирди 10 февраля 16:16Тошкентда кўчадаги жанжал бўйича 6 нафар шахс ушланди 5 января 09:09Reuters: Трамп Гренландия устидан назорат кераклигини айтди 1 ноября 11:53Тошкентда йирик халқаро мусиқа фестивали ўтказилади 16 февраля 19:01Лукашенко БМТни “кераксиз ташкилот” деб атади
  Среда 2 сентября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Туркияда 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланмоқда
Дунё

Туркияда 15 ёшгача бўлганлар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланмоқда

ShaxriyorShaxriyor—25 апреля 00:360 10
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

23 апрель куни Туркия парламанти 15 ёшга тўлмаган болаларнинг ижтимоий тармоқлардан фойдаланишини тақиқловчи “Ижтимоий хизматлар тўғрисида”ги қонун ва баъзи қонунларга ўзгартириш киритиш ҳақидаги қонунни қабул қилди. Бу ҳақда “Haberler” хабар берди.

Ҳужжатга кўра, ижтимоий тармоқ провайдери 15 ёшга тўлмаган болаларга хизмат кўрсата олмайди ва ушбу хизмат кўрсатилмаслигини таъминлаш учун ёшни текшириш (age verification) каби зарур чораларни кўришга мажбур бўлади. Провайдер 15 ёшдан ошган болалар учун алоҳида ажратилган махсус хизматларни тақдим этиш бўйича зарур чораларни кўради. Ушбу доирада кўрилган чора-тадбирлар провайдернинг ўз интернет сайтида эълон қилинади. Шунингдек, очиқ, тушунарли ва фойдаланиш учун қулай бўлган ота-она назорати воситаларини тақдим этилади. Ота-она назорати воситалари эса ҳисоб созламаларини назорат қилиш, сотиб олиш, ижарага олиш ва пуллик аъзолик каби тўловга асосланган амалларни ота-она рухсати ёки тасдиғи билан боғлаш, шунингдек, фойдаланиш вақтини кузатиш ва чеклаш механизмларини ўз ичига олади.

Туркиядан туриб кунлик киришлар сони 10 миллиондан ортиқ бўлган ижтимоий тармоқ провайдери кечиктириб бўлмайдиган ҳолатларда берилган қарор ижросини дарҳол ва энг кечи билан бир соат ичида амалга оширади. Қонунга мувофиқ берилган мазмунни олиб ташлаш ёки киришни тақиқлаш қарорларига мавзу бўлган нашрнинг ўз сайтида қайта эълон қилинмаслиги учун барча зарур чораларни кўради.

More stories

Туркияда кучли ёғингарчилик ва бўронлар оқибатида 2 киши ҳалок бўлди

5 мая 17:41

Испанияда 16 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланиши мумкин

5 февраля 11:54

Туркия туризм бўйича 2025 йилнинг дастлабки тўққиз ойида рекорд натижа қайд этди

3 ноября 12:52

Антальяда 267 йўловчили самолёт аварияга учради

13 июня 09:45

Берилган маъмурий жарима билдирилган кундан бошлаб 30 кун ичида мажбурият бажарилмаса, Ахборот технологиялари ва алоқа кенгаши (BTK) раиси томонидан Туркияда солиқ тўловчи бўлган жисмоний ва юридик шахсларнинг ушбу провайдерга янги реклама бериши тақиқланади. Бу доирада янги шартномалар тузиб бўлмайди ва унга оид пул ўтказмаларини амалга ошириш мумкин эмас. Реклама тақиқи қарори берилган кундан бошлаб 3 (уч) ой ичида мажбурият бажарилмаса, BTK раиси провайдернинг интернет трафиги ўтказиш қобилиятини (бандит кенглигини) 50 фоизга торайтириш учун жиноий судга мурожаат қилиши мумкин. 

Агар суд қарори ижро этилганидан кейин 30 кун ичида мажбуриятлар бажарилмаса, BTK раиси трафикни 90 фоизгача торайтириш учун яна судга мурожаат қилиши мумкин. Суд иккинчи мурожаат бўйича хизматнинг хусусиятини инобатга олган ҳолда пастроқ фоиз (лекин 50 фоиздан кам бўлмаган ҳолда) белгилаши мумкин. Мажбуриятлар тўлиқ бажарилган тақдирда, реклама тақиқи бекор қилинади ва трафикка қўйилган чекловлар тўхтатилади. 

Қонун билан ўйин платформаларига оид тартиблар ҳам жорий этилган. Унга кўра, ўйин платформаси белгиланган тартибда таснифланмаган (ёш рейтинги берилмаган) ўйинларни тақдим эта олмайди. Бундай ўйинларни фақат энг юқори ёш мезонига кўра белгилаган ҳолдагина тақдим этиш мумкин.

Туркиядан кунлик кирувчилар сони 100 мингдан ортиқ бўлган хорижий ўйин платформаси Туркияда жисмоний ёки юридик шахс кўринишида ўз вакилини тайинлаши ва бу ҳақдаги маълумотларни BTK’га билдириши шарт. Ўйин платформалари ҳам очиқ ва тушунарли ота-она назорати воситаларини таъминлайди.

Мажбуриятларини бажармаган ўйин платформасига BTK томонидан билдиришнома юборилади. 30 кун ичида камчилик тузатилмаса, 1 миллиондан 10 миллион турк лирасигача маъмурий жарима солинади. Агар яна 30 кун ичида бажарилмаса, жарима миқдори 10 миллиондан 30 миллион лирагача оширилиши мумкин. 

Агар иккинчи жаримадан кейин ҳам талаблар бажарилмаса, BTK раиси ўйин платформаси трафигини аввал 30 фоизга, кейин эса 50 фоизгача торайтириш бўйича судга мурожаат қилади. Агар платформа мажбуриятларини бажарса, солинган жарималарнинг тўртдан бир қисми ундирилади ва трафик чекловлари бекор қилинади. 

Ҳужжат кучга кириши учун Туркия Президенти Ражаб Тойиб Эрдўған уни 15 кун ичида имзолаши керак. Чекловлар 6 ой ўтгач бошланади.

Маълумот учун, 2025 йил 10 декабрда Австралияда дунёда биринчи бўлиб 16 ёшдан кичиклар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланган эди. 2026 йил бошидан эса Малайзия вояга етмаганлар учун ижтимоий тармоқларга киришни тақиқлади. Шу йилнинг январь ойида Франция Миллий ассамблеяси ҳам 15 ёшгача бўлган болалар учун шунга ўхшаш тақиқни маъқуллаган эди, бироқ у ҳали Сенат томонидан тасдиқланмаган. Дания, Испания, Австрия, Германия, Греция ва бошқа бир қатор Европа давлатлари ҳам 14–16 ёшли болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланишни чеклаш ниятида.

Ижтимоий тармоқлартақиқТуркия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Россияда қолиб кетган болалар Ўзбекистонга қайтарилди
Олмалиқ ва Оҳангаронда йирик нарколабораториялар фош этилди
Related posts
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Дунё

АҚШ Венесуэладаги 14 та нефть кони устидан назоратни қўлга киритади

2 сентября 10:53 10
Дунё

Тупак Шакурнинг ўлими: Кўча бандаси етакчиси Дуэйн “Киффи Ди” Дэвис қотилликда айбдор деб топилди

1 сентября 15:47 50
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Жамият

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46 10
Жамият

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44 10
Жамият

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32 10
Дунё

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26 10
Спорт

Ламин Ямаль 2025/26 йилги Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

2 сентября 12:23 10
Жамият

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

2 сентября 11:50 11
Load more

Шавкат Мирзиёев Ислом Каримов ҳайкали пойига гулчамбар қўйди

2 сентября 14:46

Ўзбекистондан декларациясиз олиб чиқиш мумкин бўлган нақд пул миқдори 10 минг доллар этиб белгиланади

2 сентября 14:44

Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади

2 сентября 12:32

Мисрда автобус ағдарилиши оқибатида 16 киши ҳалок бўлди

2 сентября 12:26

Ламин Ямаль 2025/26 йилги Ла Лиганинг энг яхши футболчиси деб топилди

2 сентября 12:23

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments

Франция терма жамоаси Мбаппесиз қолди: янги сардор ким бўлади?

0 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1813
  • Жамият1758
  • Спорт299
  • Иқтисод147
  • Технология28
  • Қизиқарли25
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиТуркияҚозоғистонИсроилТрампХитойпораушландиқўлга олиндиСамарқандАндижонФарғонаПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа