Skip to content
Trending
19 марта 18:45Эроннинг собиқ мудофаа вазири Ҳусайн Деҳган Ларижонийнинг ўрнинига тайинланди 14 мая 18:54АҚШ 2026 йилги Жаҳон чемпионатида оммавий ҳибсга олишлар бўлмаслигига ваъда берди 24 октября 12:20Дональд Трамп қамалиб чиққан Binance криптобиржаси асосчисини афв этди 5 декабря 09:11Нодирбек Абдусатторов Лондонда o‘tказилган турнирда ғолиби бўлди 8 марта 09:04Индонезия Трамп тузган “Тинчлик кенгаши”дан чиқиш билан таҳдид қилди 30 января 10:57Олтин нархи ўсиши Россия захираларини рекорд даражага олиб чиқди 25 мая 12:25Владимир Путин 27-29 май кунлари Қозоғистонга ташриф буюради 15 сентября 12:42Бухорода нефть маҳсулотлари омборида ёнғин чиқди: 3 киши жароҳатланди 30 апреля 10:41Бухоро ва Сурхондарёда йирик партиядаги опий мусодара қилинди 7 мая 18:13Хитойнинг икки собиқ мудофаа вазири ўлим жазосига ҳукм қилинди
  Пятница 23 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Канадада 27 йил ичида илк бор қизамиқ эпидемияси аниқланди
Дунё

Канадада 27 йил ичида илк бор қизамиқ эпидемияси аниқланди

ShaxriyorShaxriyor—12 ноября 15:250 17
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Канадада 1998 йилдан бери илк бор қизамиқ эпидемияси қайд этилди. Бу ҳақда халқаро соғлиқни сақлаш мутахассисларига таяниб, “The Guardian” нашри хабар берди.

Қайд этилишича, мамлакатларда сўнгги пайтларда болалар орасида эмлаш даражаси пасайгани сабабли вирус Шимолий ва Жанубий Америкада тез тарқалмоқда. Мутахассислар Канадада бир йилдан бери вирус тарқалиш ҳолатлари қайд этилаётганини таъкидлаган. Хусусан, 2025 йил давомида мамлакатда 5 138 та касалланиш ва 2 та ўлим ҳолати қайд этилган. Ҳалок бўлганлар ҳомиладорлик пайтида вирус юқтириб, муддатидан олдин туғилган чақалоқлардир.

More stories

Канада бош вазири Трампдан узр сўради

2 ноября 18:38

Канада Суриядан чекловларни олиб ташлади

6 декабря 18:47

Антарктика сувларида илк бор акула қайд этилди

19 февраля 20:28

Трамп Канада товарларига 100 фоиз бож билан таҳдид қилди

25 января 17:14

“Қизамиқдан ҳоли” мақоми расмий унвон бўлса-да, у юқумли касалликка қарши катта ютуқ сифатида баҳоланади. Мамлакатлар бу мақомни вируснинг маҳаллий даражада узлуксиз тарқалишига барҳам берганида қўлга киритади. Аммо саёҳатлар орқали келтирилган алоҳида ҳолатлар бўлиши мумкин.

Қизамиқ одатда юқори иситма билан бошланади, сўнг юз ва бўйинда тошмалар пайдо бўлади. Касаллик кўп ҳолларда тузалади, аммо Жаҳон соғлиқни сақлаш ташкилотига кўра, у ёш болалар орасида ўлимга энг кўп сабаб бўладиган юқумли касалликлардан биридир. Вируснинг жиддий асоратлари кўрлик ёки мия шишишидир. Мазкур ҳолат айниқса болалар ва 30 ёшдан ошган катталарда кўп учрайди. Касалликдан ҳимоя эса оддий эмлаш орқали амалга оширилади.

“Бу жуда ташвишли ва, очиғини айтганда, уятли ҳолат. Канада каби бой мамлакат қизамиқни йўқ қилиш мақомини йўқотмаслиги керак эди”, дейди Браун университети олими Женнифер Нуззо.

Канада қизамиқдан 1998 йилда, АҚШ эса 2000 йилда халос бўлган эди. Кейинчалик, муваффақиятли эмлаш дастурлари натижасида 2016 йилда бутун Америка қитъаси қизамиқдан холи ҳудуд деб тан олинган. Мутахассислар ҳисоб-китобига кўра, 2000–2023 йиллар оралиғида эмлаш 6,2 миллион одамнинг ҳаётини сақлаб қолган.

Бироқ сўнгги йилларда эмлаш даражаси зарур 95 фоизлик кўрсаткичдан пастлаб кетган. 2018–2019 йилларда Венесуэла ва Бразилияда йирик эпидемиялар юзага келиб, минтақа мазкур мақомни йўқотган эди. 2024 йилда эса мақом қайта тикланган, аммо энди Канададаги вазият туфайли яна бекор қилинмоқда. Америка соғлиқни сақлаш ташкилоти мутахассислари Канада маълумотларини таҳлил қилиб, вирус мамлакатда бир йил давомида узлуксиз тарқалганини тасдиқлаган.

“Қизамиқни тўхтатиш ҳар доим қийин бўлган. Аммо биз буни икки марта уддалаганмиз, учинчи марта ҳам уддалаймиз”, дейди ташкилот директори Жарбас Барбоса.

илк борКанадақизамиқэпидемия
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Чиқиндидан қарздорлар тўғридан тўғри электрдан узилмайди – вазирлик
Дунёдаги қотилликларнинг 22 фоизи жиноий гуруҳлар билан боғлиқ – БМТ
Related posts
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54 20
Жамият

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50 20
Жамият

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42 40
Жамият

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44 40
Дунё

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41 20
Дунё

Америкалик талаба Рубик кубигини кўзи боғланган ҳолда йиғиш бўйича жаҳон рекордини янгилади

22 октября 19:00 20
Load more

Эрон «барча бомбаларнинг отаси»ни намойиш этишни режалаштирмоқда

23 октября 11:54

Ўзбекистон паспорти халқаро рейтингда 8 поғонага пастлади

23 октября 11:50

Андижонда ҳайдовчи ухлаб қолиши оқибатида юк машинасида ЙТҲ содир этди

23 октября 11:42

Ўзбекистонда хорижликлар учун иккита янги давлат мукофоти таъсис этилиши мумкин

22 октября 21:44

Францияда Шамонда вируси аниқланган илк бемор вафот этди

22 октября 21:41

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1951
  • Жамият1886
  • Спорт317
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа