Skip to content
Trending
23 мая 16:03Келес шаҳарчасидаги қурилиш объектида ёнғин чиқди 23 февраля 14:08Нурофшонда 8 тонна ноқонуний спирт сақлаган шахс ушланди 7 ноября 12:25Ўзбекистон Президентининг АҚШга амалий ташрифи якунига етди 7 марта 12:43Самарқандда 10 бош қорамолни ўғирлаган жиноий гуруҳ қўлга олинди 11 декабря 15:16Парагвай Президенти Сантьяго Пенья Ўзбекистонга келди 15 февраля 14:30Банк ертўласи орқали талончилик:Германияда яна банк талон-торож қилинди 11 ноября 16:49Бухорода 2 та ОТМга 1,8 млрд сўмдан ортиқ асоссиз қарздорлик ҳисобланди 14 августа 17:05Сурхондарё ва бошқа айрим ҳудудларда электр таъминотида узилиш кузатилди 9 июня 18:25Зеленский Британиядан “Челси”дан тушган пулларни ҳарбий эҳтиёжларга беришни сўради 9 декабря 19:21АҚШ Эрон фуқароларининг иккинчи гуруҳини мамлакатдан депортация қилди — BBC
  Воскресенье 25 октября 2026
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
FOCUS NEWS
  • Бош Сахифа
  • Дунё
  • Технология
  • Илм-фан
  • Жамият
  • Спорт
  • Иқтисод
  • Қизиқарли
    • Мусиқа олами
    • Кино Олами
  • Видеолар
FOCUS NEWS
  Дунё  Россияга алоқадор ҳакерлар меҳмонхоналар Wi-Fi’и орқали маълумотларни ўғирламоқда
Дунё

Россияга алоқадор ҳакерлар меҳмонхоналар Wi-Fi’и орқали маълумотларни ўғирламоқда

ShaxriyorShaxriyor—6 августа 12:230 12
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Россияга алоқадор ҳакерлар бутун дунё бўйлаб меҳмонхоналардаги Wi-Fi тармоқларини бузиб кириб, фойдаланувчиларнинг маълумотларини ўғирламоқда. Бу ҳақда Microsoft Threat Intelligence ҳисоботида маълум қилинди.

Microsoft ҳужумларни 2026 йил май ойи бошидан бери кузатаётган бўлса-да, Россияга алоқадор Midnight Blizzard гуруҳи таркибидаги Storm-2945 ўз фаолиятини февраль ойидаёқ бошлаган. Ҳакерлар дастлаб меҳмонхона Wi-Fi тармоғининг авторизация саҳифалари орқали DNS ва HTTP трафикни тутиб олган. Шундан сўнг фишинг ҳужумларини амалга ошириш учун Microsoft онлайн хизматларига тақлид қилувчи сохта доменлардан фойдаланган.

More stories

Дональд Трамп Россияга қарши янги санкциялар тўғрисидаги қонунни имзолади

19 сентября 11:06

Хитой Россиядан нефть импортининг қарийб ярмидан воз кечди

5 ноября 16:50

Россия “Протон” ракета ташувчисини учиришни кечиктирди

15 декабря 10:48

Россияда коррупционер мансабдорларни қатл этиш таклиф қилинди

27 июня 10:29

Жабрланувчиларга браузер ёки операцион тизимни янгилаш ҳақидаги сохта хабарлар юборилган ва шу орқали зарарли дастурларни ўрнатишга эришилган. Ҳакерлар ClickFix усулидан фойдаланган. Бунда фойдаланувчига сохта носозлик ҳақида хабар кўрсатилиб, муаммони бартараф этиш учун “текширув” скриптини ишга тушириш таклиф этилади. Натижада у зарарли дастурни ўзи юклаб олиб ишга туширади. Ҳужумлар нафақат меҳмонхоналарда, балки конференция марказлари ва муҳим шахслар ташриф буюрадиган бошқа жамоат жойларида ҳам қайд этилган.

Ҳакерлар бир нечта зарарли дастурдан фойдаланган. Улардан асосийси CornFlake номли жосуслик дастури бўлиб, у қурилмага ўрнашгач, ҳакерларга компьютерни масофадан бошқариш имконини беради. Дастур клавиатурада терилган паролларни ўғирлайди, экран тасвирларини олади, шунингдек, камера ва микрофонни яширинча ёқиб, фойдаланувчини кузатади.

Яна бир восита — PowerShell асосида ишловчи ChocoShell бўлиб, у cоокиэ файллар, сақланган пароллар, Microsoft 365 токенлари ва Wi-Fi паролларини ўғирлашга мўлжалланган. Зарарланган қурилмалар FruitStone веб панели орқали бошқарилади. Microsoft маълумотларига кўра, ушбу амалиётларнинг катта қисми сунъий интеллект ёрдамида амалга оширилган.

АҚШ ва Буюк Британия расмийлари Midnight Blizzard гуруҳини Россия Ташқи разведка хизмати билан боғлайди. Гуруҳ одатда АҚШ ва Европадаги ҳукумат идоралари, дипломатик ваколатхоналар, нодавлат ташкилотлар ҳамда IT компанияларига киберҳужумлар уюштиради.

“Унинг асосий мақсади Россия ташқи сиёсати манфаатлари йўлида разведка маълумотларини тўплашдан иборат”, дейилади хабарда.

Microsoft фойдаланувчиларга меҳмонхона, конференция марказлари ва аэропортлардаги очиқ Wi-Fi тармоқларидан эҳтиёткорлик билан фойдаланишни, имкон қадар мобил интернетни ишлатишни ҳамда номаълум манбалардан тавсия этилган янгиланишларни ўрнатмасликни тавсия қилди.

кибер ҳужуммеҳмонхонаРоссияфишингҳакерлар
FacebookX TwitterPinterestLinkedInTumblrRedditVKWhatsAppEmail

Shaxriyor

Самарқандда Электр таъминоти раҳбари 1 000 доллар пора олаётганда қўлга тушди
Тожикистонда ҳижобли аёлларга қарши рейдлар ўтказилмоқда
Related posts
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Load more
Добавить комментарий Отменить ответ

Ваш адрес email не будет опубликован. Обязательные поля помечены *

Read also
Дунё

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56 30
Дунё

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28 30
Жамият

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18 20
Дунё

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33 20
Дунё

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58 40
Дунё

Пингвинларни санаш учун 2 500 евро: Антарктидада ғайриоддий иш таклиф этилмоқда

24 октября 15:32 20
Load more

NASA 2028 йилда астронавтларни Ойга қўндиришга тайёргарликни тезлаштирди

24 октября 20:56

96 ёшли буви TikTok юлдузига айланиб, миллионлаб аудитория тўплади

24 октября 19:28

Қорақалпоғистонда BMW автомобилидан 23 дона жанговар патрон топилди

24 октября 19:18

Филиппинда иккита ҳарбий самолёт ҳавода тўқнашди

24 октября 18:33

Дунё бўйича смартфонлар савдоси 22 фоизга камайди

24 октября 15:58

«Хитой хақида қайғурманг»: IT-миллиардерлар бу ҳафта бойлиги 60 миллиард долларга ошиди.

1 Comments

Зафаробод тумани ҳокими ЙТҲга учради: рулда унинг вояга етмаган ўғли бўлган

1 Comments

Ҳамас сулҳнинг айрим шартларни қабул қилди. Трамп эса Исроилдан бомбардимонни тўхтатишни талаб қилди

0 Comments

Ўзбекистонда пуллик йўллар учун тўлов миқдори эълон қилинди

0 Comments

Покистон Афғонистоннинг 19 чегара постини эгаллади: зиддият яна кучайди

0 Comments
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS
Зафаробод ҳокими иштирокидаги ЙТҲда машинани ўғли бошқаргани тасдиқланмади — FOCUS NEWS […] QALAMPIR.UZга таяниб дастлабки тафсилотларни эълон қилганди. Тумани ҳокимлиги ҳолат юзасидан...
vides
vides WTF?
Social networks
FacebookLikes
X TwitterFollowers
PinterestFollowers
InstagramFollowers
YoutubeSubscribers
VimeoSubscribers
Popular categories
  • Дунё1959
  • Жамият1888
  • Спорт318
  • Иқтисод151
  • Технология35
  • Қизиқарли30
  • Илм-фан23
  • Uncategorized1
  • Мусиқа олами1

    # TRENDING

    ЎзбекистонАҚШТошкентРоссияЭронШавкат МирзиёевУкраинаҳалок бўлдиХитойТуркияҚозоғистонИсроилТрампқўлга олиндипораСамарқандушландиФарғонаАндижонПрезидент
    © FOCUSNEWS.UZ 2025
    • Биз хақимизда
    • Қоидалар
    • Алоқа